Еврокенгаш Европа Иттифоқининг янги раҳбарларини тасдиқлади
Европа кенгаши Европа Иттифоқидаги юқори лавозимларни Урсула фон дер Ляйен, Антониу Кошта ва Кая Каллас ўртасида тақсимлади. Энди лавозимга номзодлар Европарламент тасдиғидан ҳам ўтиши керак.
Еврокенгашдаги овоз бериш якунларига кўра, Урсула фон дер Ляйен (суратда чапда) Еврокомиссия раиси лавозимини сақлаб қолди, Португалия собиқ бош вазири Антониу Кошта Европа Иттифоқи кенгашига раҳбар бўлди (Шарл Мишел ўрнига), Эстония бош вазири Кая Каллас эса ЕИ бош дипломати — у ташқи сиёсат хизматини бошқаради.
Янги чақириқ Европарламентининг биринчи сессияси 16–19 июл кунлари Страсбургда бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter