Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Евроиттифоқ Россияга қарши чекловларни кучайтирди. Хўш?

Евроиттифоқ Россияга қарши чекловларни кучайтирди. Хўш?

Европа Иттифоқи Россияга қарши 12-санкция пакетини тасдиқлади. Бу ҳақда ЕИ кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Баёнотда айтилишича, янги чекловлар Россия Федерациясининг жанговар операцияларни ўтказиш қобилиятига қўшимча зарба бериш учун мўлжалланган. Кўрилган чоралар, шунингдек, Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишни қийинлаштиришга қаратилган.

1 январдан ЕИ Россияда қазиб олинадиган, қайта ишланган ёки ишлаб чиқариладиган носаноат олмослар импортини чеклайди. 1 мартдан эса учинчи мамлакатларда қайта ишланган рус олмосларини олиб киришга босқичма-босқич чекловлар жорий этилади.

Санкцияларнинг янги пакети, шунингдек, Россия Федерациясидан алюминий маҳсулотларини, жумладан сим, фолга ва қувурларни импорт қилишни чеклашни назарда тутади. Бундан ташқари, 12 ойлик ўтиш даври билан суюлтирилган пропанни импорт қилиш тақиқланган.

Бундан ташқари, Европа Иттифоқи Европа компанияларини ҳамкорлар билан тузилган шартномаларда бир қатор икки томонлама мақсадли товарларни Россияга реэкспорт қилишни тақиқлашни кўзда тутиш мажбуриятини юклади.

Россияга қарши санкцияларнинг 12-пакети Европа Иттифоқининг расмий журналида чоп этилганидан кейин кучга киради.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг Mvizion компанияси ҳам санкцияларга дучор бўлгани хабар берилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг