Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Евроиттифоқ Раисий билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатмоқда – Шарл Мишель

Евроиттифоқ Раисий билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатмоқда – Шарл Мишель

Евроиттифоқ раҳбари Шарл Мишель ташкилот Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг вертолётда ҳалокатга учрагани билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатаётганини таъкидлади.

«Биз Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан биргаликда Эрон президенти ва ташқи ишлар вазирини олиб кетаётган вертолёт ҳалокатли қўнишга мажбур бўлгани ҳақидаги хабарларни диққат билан кузатиб борамиз», – дейди у.

Ўз навбатида, АҚШ давлат департаменти ҳам Қўшма Штатларнинг вазиятни кузатиб бораётганини билдирган.

Илҳом Алиев эса Озарбайжоннинг Раисий бўлган вертолёт ҳалокати билан боғлиқ вазиятда Эронга ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Раисий Шарқий Озарбайжондан, аниқроғи чегара ҳудудида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашувдан қайтаётганида ҳалокатга учрагани айтилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг