Евроиттифоқ Марказий Осиёнинг Украина бўйича позициясига муносабат билдирди
Европа Кенгаши раҳбари Шарл Мишел Евроиттифоқ Марказий Осиё давлатларининг Украина бўйича позициясини ҳурмат қилишини айтди.
Бу ҳақда у «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» саммитида маълум қилди, деб хабар беради Reuters.
«Биз ҳар бир давлатнинг позициясини ҳурмат қиламиз», деди у.
Мишел Марказий Осиё давлатларининг Россия билан яқин алоқаларини тушунишини таъкидлади.
Шу билан бирга, у Россияга қарши санкциялар мамлакат урушни тезроқ тўхтатиши учун киритилганини тушунтириб, «уларни қўллаб-қувватлаётган ҳамкорларга» миннатдорчилик билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter