Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эверестнинг баландлиги қайта ўлчанади

Эверестнинг баландлиги қайта ўлчанади

Фото: Flickr / Gunther Hagleitner

Дунёнинг энг баланд чўққиси — Эверест (Жомолунгма)нинг расмий қайд этилган баландлиги 8848 метрга тенг. Мутахассислар тоғ кучли зилзила оқибатида чўккан деган тўхтамга келишган.

Қатор геологларнинг ана шундай фикрларидан сўнг Хитой ва Непал ҳамкорликда Эверестда қайта ўлчов ўтказишмоқчи. NDTV телеканали хабарига кўра, ХХР раҳбари Си Цзиньпин ҳамда Непал президенти Бидхья Деви Бхандари учрашуви чоғи ушбу келишувга келинган.

Айни пайтда Эверестнинг баландлиги расман 8848 метр. Непалда 2015 йили кучи 7,8 балгача қатор ер силкинишлари содир бўлган ва табиий офат қурбонлари сони саккиз минг кишига етганди. Шундан сўнг олимлар табиат инжиқликлари оқибатида дунёдаги энг баланд чўққи пасайиб қолган деган тахминларни илгари суришни бошлашганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг