Этник украиналик аёл НАТО бош котиби лавозимига номзод сифатида кўрилмоқда
Канаданинг CBC телеканали хабар беришича, этник украиналик аёл, Канада бош вазири ўринбосари Кристиа Фриланд НАТО бош котиби лавозимига номзод сифатида кўрилмоқда. У Украинанинг жаҳон саҳнасида энг фаол тарафдорларидан бири.
Амалдаги бош котиб Йенс Столтенберг 1 октябрда истеъфога чиқиши керак эди, бироқ март ойида саммит чоғида иттифоқчи давлатлар раҳбарлари унинг ваколатини 2023 йилнинг 30 сентябригача узайтиришга қарор қилишди. Politico нашри эса 2021 йилда ўз манбаларига таяниб Шарқий Европадаги уч аёл сиёсатчи – Хорватия ва Литванинг собиқ президентлари Колинда Грабар-Китарович ва Даля Грибаускайте, шунингдек, Эстониянинг собиқ раҳбари Керсти Калюлайдларни НАТОнинг навбатдаги бош котиби лавозимига эҳтимолий номзодлар бўлиши мумкинлигини тахмин қилган эди.
CBC телеканали маълумотларига кўра, алянс штаб-квартирасидаги манбалар Фриленд бу лавозимга кучли номзод бўлиши мумкин бўлган аёллар «маркази»да эканлигини тахмин қилмоқда. Брюссел, Вашингтон ва Оттавадаги камида тўртта манба Фриланд халқаро доираларда Столтенбергнинг эҳтимолий вориси сифатида тилга олинганини даъво қилмоқда.
Унинг рус тилини ва «Кремл иши»нинг ўзига хос хусусиятларини билиши катта афзаллик бўлиши таъкидланган.
Бироқ, Фриленднинг бу лавозимга қизиқиши ҳозирча аниқ эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter