Эски уйнинг янги манзилга «кўчиши» 400 минг долларга тушди (видео)
Сан-Франциско (Калифорния штати, АҚШ)да 139 йил илгари викторианча услубда қурилган уй бошқа жойга кўчирилди.
Уй эгаси Тим Браун кўчишга 400 минг доллар сарфлаб, шаҳардаги 15 та идорани кўндиришига тўғри келган.
Каттагина уй шаҳар кўчаларидан махсус транспортда олиб ўтилиб, олти даҳа нарига жойлаштирилди.
“It’s like a Mardi Gras procession”: Crowd follows 139-year-old S.F. Victorian's trek to new home. Watch the video and read the full story here: https://t.co/TcLPHigtwb pic.twitter.com/IJacdyB16W
— San Francisco Chronicle (@sfchronicle) February 22, 2021
Режа аввалдан пухта ўйланди: кўчадаги дарахтларнинг халақит берадиган шохлари кесилди, йўл белгилари вақтинча олиб турилди, машиналар турадиган жойлар ўзгартирилди.
Айтишларича, уйларнинг «кўчиб юриши» Сан-Франциско учун янгилик эмас, бунақа катта кўчиш охирги марта 50 йил аввал юз берган экан.
Брауннинг викторианча уйига ишламаётган ўликхона ёнидан жой топилди... Унинг уйидан бўшаган жойда эса 48 хонадонли 8 қаватли уй қуришмоқчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter