Хитойда яна икки киши парранда гриппига чалинди
Хитойда юқори патоген H5N6 парранда гриппи билан касалланган яна иккита ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Гонконг соғлиқни сақлаш идораларига таяниб «ТAСС» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Гуанси-Чжуан мухтор вилояти жанубидаги Гуйлинь шаҳрининг 61 ёшли фуқароси инфекцияни юқтирган. Aёл тирик қуш билан алоқада бўлган. У шифохонага ётқизилган, аҳволи барқарор.
Иккинчи ҳолат Ибинь шаҳрида кузатилган. 65 ёшли беморнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
H5N6 вируси штамми билан дунёдаги биринчи одамнинг зарарланиши 2014 йил май ойида жануби-ғарбий Сичуань вилоятида қайд этилган. Ўшандан бери мамлакатда бундай ҳолатлар сони 37 тага етди, улардан бештаси шу ёзда аниқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter