Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эшоним деб эшагидан айрилсинми?

Эшоним деб эшагидан айрилсинми?

Фото: «RT»

Европа иттифоқининг Бюджет ва инсон ресурлари бўйича комиссари Гюнтер Эттингер АҚШ президенти Дональд Трамнинг «Шимолий оқим-2» лойиҳаси хусусидаги танқидларига изоҳ берар экан, унинг гаплари беҳуда эканини таъкидлади.

Амалдор Германиянинг «Der Spiegel» агентлигига берган интервьюсида шундай деди: «Мен лойиҳа тарафдори бўлмасам-да, айтишим шарт: унинг ижросига аллақачон киришилган, қурилиш ишлари келаси йили якунланади. Демак, лойиҳани тўхтатишнинг иложиси йўқ!».

«Шимолий оқим-2» лойиҳаси Ғарбий Европани Россия гази билан таъминлаш имконини беради. Газ қувурлари Европанинг бешта давлати ҳудудидан ўтади. Ҳозирча тўрт давлат бунга розилик берган, фақат Дания оёқ тираб турибди. АҚШ президенти бу лойиҳани танқид қилар экан, «Шимолий оқим-2» ЕИга аъзо қатор давлатларнинг Россияга нисбатан тобелигини оширади, агар лойиҳа тўхтатилса, бу мамлакатга қўлланаётган санкцияларнинг «додаси» бўлишини билдирган эди. Бироқ унга ҳаммаям қулоқ солишга шошилмаяпти. Рост-да, санкциялар ўз йўлига, аммо ҳар бир давлат аввало ўз манфаатларини ўйлаши керак: эшоним деб эшагидан айриладиган аҳмоқ йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг