Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эронда ярим йил ичида иккинчи спортчи қатл этилди

Эронда ярим йил ичида иккинчи спортчи қатл этилди

Фото: NCRI

Эроннинг Дизфул шаҳридаги қамоқхонада 30 ёшли курашчи Маҳди Али Ҳусайний қатл этилди. Бу ҳақда Эрон миллий қаршилик кенгаши (NCRI) маълум қилди.

Ҳусайний 2015 йилда оммавий муштлашув чоғи одам ўлдиришда айбланганди. Эронлик машҳур курашчи, Олимпия, жаҳон ва Осиё чемпиони Ҳамид Сурён қурбоннинг оиласидан спортчига шафқат сўраганди, аммо оила Ҳусайнийни кечирмади. Шу боис ўлим ҳукми кучида қолдирилди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг сентябрида эронлик яна бир курашчи, 27 ёшли Навид Афкарий қатл этилганди. 2018 йилда ҳукуматга қарши акцияларда фаол иштирок этгани учун спортчининг устидан шундай ҳукм чиқарилганди. Унга ҳам қотиллик айбини қўйишган, аммо ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотларга кўра, Афкарийнинг иқрори қийноқлар ҳосиласидир, аслида бунинг замирида сиёсий мақсадлар ётибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг