Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эронда қуролли шахс томонидан теракт уюштирилди. 15 киши қурбон бўлди (фото)

Эронда қуролли шахс томонидан теракт уюштирилди. 15 киши қурбон бўлди (фото)

Кеча, 26 октябрь куни Эроннинг Шероз шаҳрида Шоҳ-Черах мақбарасига киришда номаълум шахс ташриф буюрувчиларга автоматдан ўз узган. Бунинг оқибатида 15 киши ҳалок бўлган, 40 киши яраланган. Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, зиёратгоҳ биносига қуролланган уч киши кириб келган. Ҳужум оқибатида камида 15 нафар инсон ҳалок бўлган, 40 га яқин киши яраланган.

Полиция уч нафар ҳужумчидан иккитасини қўлга олган. Фарс вилояти губернатори ўринбосари Эсмоил Моҳеббипурнинг айтишича, отишма яраланган ва ҳибсга олинган биргина террорчи томонидан амалга оширилган.

Маълумотларга кўра, ҳужумчилар «такфирчи террорчилар» гуруҳ вакиллари бўлган.

Маълумот учун, такфирчилик  — мусулмонларни куфрда  айблашга асосланган Мисрдан келиб чиққан радикал исломий мафкура ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг