Эронда қотил ота-она қўлга олинди
Эронда ота уйланишни истамаган ўғлини ўлдирди, деб ёзади Nation News.
Газетанинг ёзишича, эронлик 47 ёшли кинорежиссёр Бабак Ҳуррамдин Буюк Британиядан ватанига қайтиб келган. Ота ўғлини уйланишга мажбурлай бошлаган, лекин қатъий рад жавобини олган. Эркаклар жанжаллашиб қолишган. Оқибатда жазавага тушган ота ўғлига пичоқ тиқиб олган. Полиция режиссёрнинг жасадини Теҳроннинг чекка бир жойидан топди.
Кейинчалик оила бошлиғи уч йил олдин рафиқаси билан бирга қизини, ўн йил олдин эса куёвини ўлдирганини тан олди. Қотиллар ушланган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter