Эронда минглаб одамлар Ҳамас етакчиси билан видолашди
Чоршанба куни Теҳронда уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлган Ҳамас сиёсий етакчиси Исмоил Ҳаниянинг дафн маросимига минглаб одамлар йиғилди.
Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳоманаий жаноза намозини ўқиди.
АҚШ ОАВлари Эрон расмийларидан иқтибос келтирган ҳолда, Олий раҳбар Эрон тупроғига ҳужум уюштирилгани боис Исроилга тўғридан-тўғри зарба беришни буюрганини маълум қилган.
Исроил қотиллик ҳақида тўғридан-тўғри изоҳ бермади.
Бироқ Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу унинг мамлакати сўнгги кунларда ўз душманларига, жумладан, Теҳрондаги нишонга зарбадан бир неча соат олдин Ливанда «Ҳизбуллоҳ»нинг юқори мартабали қўмондони ўлдиргани ҳақида хабар берган.
У исроилликларни «қийин кунлар олдинда» деб огоҳлантирди, чунки Яқин Шарқдаги можаролар янада кенгаймоқда. «Байрутдаги зарбадан кейин биз ҳар томондан таҳдидларни эшитдик»,– деди у телевидение орқали қилган чиқишида.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш минтақада ҳарбий ҳаракатлар хавфи кучайиши ҳақида огоҳлантирди.
Ҳамаснинг қуролли қаноти, гуруҳнинг энг юқори раҳбари сифатида кўрилган Ҳаниянинг ўлими «жангни янги босқичга олиб чиқиши» ва жиддий оқибатларга олиб келишини айтди.
Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда катта рол ўйнаган Ҳания Теҳронда Эроннинг янги президенти Масъуд Пезешкиан инаугурациясидан бир неча соат ўтиб ўлдирилган.
Ҳамаснинг юқори мартабали мулозимининг BBCга айтишича, қотиллик айнан Ҳаниянинг Эронга аввалги ташрифлари чоғида қолган биносида содир бўлган.
Унинг сўзларига кўра, Ҳамаснинг учта етакчиси ва бир неча қўриқчилар у билан бир бинода бўлган.
Ҳамаснинг юқори мартабали расмийси Ҳалил ал-Ҳайя матбуот анжуманида ўзи билан бирга бўлган гувоҳларга таяниб, ракета «тўғридан-тўғри Ҳанияга тушгани»ни айтди.
Гуруҳ раҳбарияти «шок ҳолатида»,– деди Ҳамаснинг юқори мартабали расмийси BBCга.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter