Эронда ҳалокат юз берди: қурбонлар бор
Эрон жануби-шарқида жойлашган конда ўпирилиш юз берди. Ҳодиса оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда тиббиёт ходимларига таяниб «Fars» агентлиги хабар берган.
Нохуш воқеа Керман провинциясида жойлашган Ходжедк шаҳар ҳудудида содир бўлган. Агентликнинг маълум қилишича, яна бир киши жароҳатланган. У шифохонага ётқизилган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter