Эронда 36 киши ароқдан заҳарланиб ўлишди. Улар алкоголь коронавирусдан қутқаради деб ўйлашган
Эроннинг Хузестан провинциясида қўлбола ароқдан заҳарланиб вафот этганлар сони 36 кишига етди, дея хабар берди «IRIB» телерадиокорпорацияси.
«Афсуски, Хузестанда 36 киши қўлбола алкоголдан заҳарланиш натижасида ҳаётдан кўз юмишди», — дея маълум қилди тиббий фанлар университети вакили.
Унинг таъкидлашича, сўнгги кунларда алкоголдан заҳарланган 170 киши шифохонага мурожаат қилган. Ҳалок бўлганларнинг ўртача ёши 31 ни ташкил этади.
Бундан ташқари, душанба куни Альборз провинцияси прокуратураси Теҳрон яқинида етти киши метил спиртидан заҳарланиб ҳаётдан кўз юмганини маълум қилганди. Унга кўра, ҳалок бўлганлар интернет орқали метанол коронавирусга қарши дори сифатида ёрдам беради, деган хабарга чиппа-чин ишонишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter