Эрон ва Саудия Арабистони дипломатик муносабатларни тиклашга келишиб олди

Эрон ва Саудия Арабистони вакиллари Пекиндаги музокаралар якунлари бўйича қўшма баёнот имзолади ва мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатларни тиклашга келишиб олди. Бу ҳақда Эроннинг Tasnim агентлиги хабар бермоқда.
Баёнотга кўра, томонлар дипломатик муносабатларни тиклаш, шунингдек, кўпи билан икки ой ичида ўз элчихоналари ва дипломатик ваколатхоналарини очишга келишиб олган. Ташқи ишлар вазирлари келишувни амалга ошириш тафсилотларини, шунингдек, элчилар алмашинувини келишиб олишлари керак.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Шоҳмоний ва Саудия Арабистони миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Мусад Ал Айбан ўртасидаги музокаралар 6-10 март кунлари бўлиб ўтган.
Маълумот учун, Эр-Рияд 2016 йилнинг январь ойида Эрон расмийлари шиа руҳонийси Нимр ан-Нимрнинг қатл этилишини танқид қилганидан сўнг, Саудия Арабистонининг Эрон пойтахтидаги элчихонаси ёқиб юборилган. Шунда кейин икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ипи таранглашиб, Саудия Арабистони Теҳрон билан дипломатик алоқаларни узган эди,
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter