Эрон ва Ироқ чегарасида мина портлади
Эрон ва Ироқ чегарасидаги Мариван шаҳрида Эрон–Ироқ урушидан қолиб кетган минанинг портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, бир киши яраланди. Бу ҳақда «Haber7.com» нашри хабар бермоқда.
Эронлик талабалар ахборот агентлиги (ISNA) маълумотларига кўра, Курдистон вилоятининг «Қизилой» раҳбари Муҳаммад Бакр Муҳаммадий ҳам бу хабарни тасдиқлаган.
Эрон ва Ироқ ўртасида 1980-1988 йилларда бўлиб ўтган уруш асносида чегарага кўплаб миналар кўмилган. Ушбу миналарнинг вақти-вақти билан портлаши инсонларнинг ҳалок бўлиши ва яраланишига сабаб бўлмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter