Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон Украина самолёти ракетада уриб туширилганини тан олди

Эрон Украина самолёти ракетада уриб туширилганини тан олди

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ўз твиттерида ёзди.

«Қуролли Кучлар ички текширувининг дастлабки хулосалари: AҚШ авантюризми туфайли юзага келган инқироз пайтида юз берган бир хато фалокатга олиб келди. Биз чуқур афсусдамиз, халқимиздан, барча қурбонларнинг оилаларидан ва бундан жабрланган мамлакатлардан узр сўраймиз ва ҳамдардлик билдирамиз», – деб ёзди у.

Кўринишидан, Эрон қуролли кучлари Украина самолётини душман объекти (америка самолёти ёки ракета) сифатида хато қабул қилишган ва нишонга олишган. Ҳукумат айбдорларни жазолашга, тегишли хулосалар чиқаришга ваъда бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эронда содир бўлган авиаҳалокат оқибатида 176 киши ҳалок бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг