Эрон Shahed-149 дронининг янги моделини тақдим этди
Кеча, 23 июль куни Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (Эрон қуролли кучларининг элита бўлинмалари) «Ғазо» деб номланган Shahed-149 учувчисиз аппаратининг такомиллаштирган версиясини намойиш қилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, тақдимот Исфахон вилоятининг Кошан шаҳридаги ИРГК авиабазасида бўлиб ўтган.
«Ғазо» деб номланган дрон 35 соатдан ортиқ парвоз қилиш ва битта миссияда 7 минг км масофани босиб ўтиши мумкин. У ишга туширилгандан сўнг Эрон ҳарбийларига разведка маълумотларини яхшилаш имконини беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter