Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон президенти халқидан узр сўради

Эрон президенти халқидан узр сўради

Фото: «Fair.ru»

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ҳокимиятда бўлган вақтидаги хатолари учун ватандошларидан узр сўради.

Давлат раҳбари ўз лавозимини 3 августда тарк этади.

«Сиёсатимизда хато ва камчиликларга йўл қўймасликка ҳаракат қилдик. Мабодо улар бўлган тақдирда ҳам, мен бунинг учун халқдан кечирим сўрайман», — деди Руҳоний.

Аҳоли мамлакатдаги турмуш даражасидан норози.

Руҳонийнинг таъкидлашича, Эрон AҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп жорий этган санкциялар босими остида бўлган. У ўз ватандошларини шуни инобатга олиб нималарга эришилганига эътибор беришга чақирди.

Иброҳим Раиси — Эроннинг янги президенти. У 18 июль куни бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонди.

Руҳоний 2013 йили Эронда давлат раҳбари лавозимини эгаллаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг