Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон президенти Исроилга нега ҳужум қилинганини айтди

Эрон президенти Исроилга нега ҳужум қилинганини айтди

Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг айтишича, «Қўшма Штатлар ва бир қатор Ғарб давлатларининг бузғунчи ҳаракатлари Эронни Исроилга қарши жавоб қайтаришига мажбур қилди».

Бу ҳақда Раисий Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти чоғида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Унинг қўшимча қилишича, Суриядаги Эрон консуллигига қилинган ҳужумдан сўнг халқаро институтлар, жумладан, БМТ ҳеч қандай чора кўрмаган. Раисийнинг сўзларига кўра, бу Эронни БМТ Низомининг 51-моддасига мувофиқ ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланишга ундаган.

13 апрель оқшомида Эрон Исроил томон ўнлаб дрон ва ракеталарни учирди. Ҳужум тахминан беш соат давом этди. Исроил ракеталарнинг 99 фоизини уриб туширганини ва унга қарата учувчисиз самолётлар ўқ узганини айтди. Шу билан бирга, Эрон томони яҳудий давлати ҳудудидаги бир қатор ҳарбий нишонлар тор-мор этилгани ҳақида хабар берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг