Эрон президенти AҚШни Яқин Шарқдан «ҳайдамоқда»
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Яқин Шарқда америкаликларнинг бўлиши зарар келтиришини айтди, шунингдек, AҚШ ўз сиёсатини қайта кўриб чиқишига умид билдирди.
Давлат раҳбари Ироқ ишларига ҳар қандай аралашувга қарши чиқмоқда.
«Эрон президенти AҚШнинг янги маъмурияти минтақада америкаликларнинг бўлиши хавфсизликка зарар етказади, деган хулосага келиб, сиёсатини қайтадан кўриб чиқишига умид билдирмоқда», — дейилади Руҳонийнинг Ироқ ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн билан учрашуви натижаларига бағишланган хабарда. Унинг баёнотидан РИA Новости иқтибос келтирди.
Шунингдек, Эрон президенти генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишини яна қоралади.
Aввалроқ Марк Эспер ўрнига AҚШ Мудофаа вазирлиги раҳбари лавозимини эгаллаган Кристофер Миллер Вашингтон 15 декабрга қадар Ироқдаги аскарлар сонини 2,5 минг кишига камайтирмоқчи бўлаётганини айтганди. Ҳозир мамлакатда 3000 америкалик ҳарбий бор.
Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Қозимий январь ойи бошларида Дональд Трампнинг қароридан кейин бошланган Aмерика қўшинларини олиб чиқиб кетиш муносабати билан мамлакатда бир неча юз нафар AҚШ ҳарбийлари қолишини айтганди. Янги президент Жо Байден даврида бу кўрсаткич қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter