Эрон Покистон ва Афғонистон билан чегарада девор қуришни бошлади
Эрон Покистон ва Афғонистон билан чегарадош бешта вилоятда девор қуришни бошлади. Бу ҳақда Ehgtesaad 24 Эрон чегара полицияси қўмондони, бригада генерали Аҳмад Али Гударзийга таяниб хабар берди.
Унинг тушунтиришича, девор хавфсизлик таҳдидларини камайтириш ва ноқонуний миграция ва ёқилғи, гиёҳванд моддалар ва товарлар контрабандасининг олдини олиш учун керак. У Афғонистон ва Покистон билан чегарада тўсиқлар қуриш устувор вазифа эканини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Эрон атрофидаги сиёсий вазият кескинлашди. Асосан «Ҳизбуллоҳ» аъзолари томонидан фойдаланилган пейжерлар ва рациялар 17 ва 18 сентябр кунлари Ливаннинг турли ҳудудларида бир вақтнинг ўзида портлаганидан кейин Яқин Шарқдаги вазият яна ёмонлашди.
Ливан расмийлари воқеада Исроилни айблади. Шундан сўнг, 19 сентябрь куни Исроил армияси Ливан ҳудудига ҳаво ҳужумларини бошлади. Исроилнинг Яқин Шарқдаги кенг кўламли ҳаракатлари октябр бошидан мамлакатнинг Эрон томонидан ракета зарбаларига учрашига олиб келди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter