Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон Олий суди Америка жосусига ўлим жазосини тайинлади

Эрон Олий суди Америка жосусига ўлим жазосини тайинлади

Фото: «Iranroute.com»

Эрон Олий суди Марказий разведка бошқармасига (ЦРУ) жосуслик қилишда айбланган кишини ўлим жазосига, яна икки кишини 5 ва 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди.

«Яқинда Олий суд америкалик жосус Амир Рахимпурга ўлим жазосини тасдиқлади», — дейди суд расмийлари.

Хабарларга кўра, Эрон яна икки нафар «ЦРУ» жосусини аниқлаб, уларга 5 ва 10 йил турма жазосини тайинлаган.

Ўз навбатида, «Tasnim» агентлигининг таъкидлашича, олий жазога маҳкум этилган киши Америка разведка хизмати билан алоқада бўлган, улардан мукофотлар олиб турган ҳамда Эрон атоми бўйича маълумотларни АҚШга етказишга уринган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг