Ернинг оғирлиги — олти роннаграмм. Халқаро бирликлар тизимида ўзгариш бўлди
Версалда ўтказилган Ўлчовлар ва оғирликлар бўйича бош анжуманда экспертлар йўқолиб бораётган ўта кичик ва улкан катталикларни тавсифлашда ёрдам берувчи янги расмий атамалар учун овоз беришди.
Бу шкаланинг тепасида янги олд қўшимчалар — ronna (миллиард миллиард миллиард) ва quetta («ronna»дан минг марта катта)ни кўриш мумкин.
Мисол учун, Ернинг оғирлиги — олти роннаграмм, Юпитер сайёраси эса тахминан икки кветтаграмм оғирликка эга.
Бу Халқаро бирликлар тизими (SI)даги сўнгги 30 йилдаги илк ўзгариш. Одатда «миллиард миллиард»лардан олимлар ёки гапга чечан болалар фойдаланишарди. Янги роннаграммлар кимларнинг луғатини бойитиши ҳақида фақат тахмин қилиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter