Эркак вояга етмаган йўловчини метро поезди тагига итариб юборди
Москвада эркак бошқа бир йўловчини метро поезди тагига итариб юборди.
Воқеа Москва метрополитенининг Колцевая линияси бекатларидан бирида содир бўлди, дея хабар беради Россия пойтахти транспорт бошқармаси.
Жабрланувчи тирик, қоидабузар қўлга олинган.
«Ўсмир тирик, унинг ҳаёти ва соғлиғига ҳеч нарса таҳдид солмайди, у тиббий муассаса шифокори томонидан қўшимча кўрикдан ўтказилади», — дейилади расмий хабарда.
Эркак 1961 йилда туғилган.
Унга нисбатан вояга етмаган шахсга суиқасд қилиш айби билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter