Эрининг буйрагини олган одамга рафиқаси ҳам буйрагини берди
Американинг Флорида штатида яшовчи Терри Херрингтон бир пайтлар марҳум эрининг аъзолари кўчириб ўтказилган одамга ўз буйрагини берди, деб ёзади «Fox News».
2004 йилда Брайан Херрингтон томда ишлаётганда йиқилиб ҳалок бўлган. Тириклигида вафотидан сўнг донорликка рози бўлгани учун аъзолари бир нечта беморга кўчириб ўтказилган.
Диабетдан қийналаётган Жеффри Гренжерга буйраги билан ошқозоности бези насиб қилган.
Биринчи йили донорнинг кимлигини унга ошкор этишмайди. Анонимлик олиб ташлангач, у халоскорининг қариндошлари билан танишишга қарор қилган. Кўп ўтмай Жеффри ва Терри дўстлашиб кетишган.
Ўтган йили Жеффрининг кўчириб ўтказилган буйраги ишламай қолди ва яна трансплантация масаласи пайдо бўлди. Шунда Терри ўзини донор сифатида таклиф этди. Дастлаб Жеффри уни ҳазиллашяпти деб ўйлаган. Операция муваффақиятли чиқди.
Жарроҳ Марк Жонсоннинг сўзларига кўра, бундай ҳолат унинг амалиётида илк бор кузатилиши.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter