«Astronomy Now»: Ерга яна бир йирик астероид яқинлашмоқда
Астероид 162082 (1998 HL1) 25 октябрь куни Ер сайёрасига яқин келади. Бу ҳақда «Astronomy Now» журнали хабар бермоқда.
Ўлчами 411 метрдан 968 метргача бўлган космик объект Ер атрофидан таҳминан 0,04 астрономик бирлик масофасидан учиб ўтади. Бу Ердан Ойгача бўлган тахминан 16 та масофани ташкил қилади. Астероид сайёра учун хавф туғдирмаслиги айтилган.
Манбада, келтирилишича, астероидларнинг келгуси 120 йил ичида Ер билан тўқнашиш эҳтимоли жуда кам.
162082 (1998 HL1) объекти 1998 йилининг 18 апрелида топилган бўлиб Ер орбитасини ташқи томондан кесиб ўтган «Апполон» гуруҳига тегишли. Ҳаммаси бўлиб, шу турдаги объектларнинг 5 мингдан ортиғи маълум.
16 октябрь куни ҳам «2019 СР8» деб номланган астероид сайёрамиз ёнидан учиб ўтиб кетгани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter