Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Еревандаги мусобақада Озарбайжон байроғи ёқиб юборилди. Расмий Боку мусобақада иштирок этишдан бош тортди

Еревандаги мусобақада Озарбайжон байроғи ёқиб юборилди. Расмий Боку мусобақада иштирок этишдан бош тортди

Арманистондаги оғир атлетика бўйича Европа чемпионатининг очилиш маросимида Озарбайжон байроғига ўт қўйилди. Озарбайжон терма жамоаси мусобақаларда қатнашишдан бош тортган.

Ҳодиса 14 апрель куни турнирда иштирок этувчи мамлакатлар байроқлари паради вақтида содир бўлган. Байроққа ўт қўйган шахс дизайнер Арам Николян эканлиги аниқланди. У ҳибсга олинган ва полиция бўлимига олиб кетилган.

Николян Facebook'да эълон қилган видеомурожаатида ўз ҳаракатини «Арманистон Республикаси пойтахти Ереванда Озарбайжон байроғи ҳилпирамаслигини таъминлаш истаги» билан изоҳлаган.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги воқеани қоралаб, ташкилотчилар хавфсизлик кафолатларини берган бўлсада, бундай нафрат ҳаракатларини тўхтатиш учун хавфсизлик чораларини кўрмаганидан хавотир билдирган.

Шундан сўнг расмий Боку ўз терма жамоасини чақириб олишга қарор қилган,

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15-23 апрель кунлари Арманистон пойтахти Ереванда оғир атлетика бўйича Европа чемпионати бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг