Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдўғон зилзила ҳудудидаги янги шаҳар режаси ҳақида гапирди

Эрдўғон зилзила ҳудудидаги янги шаҳар режаси ҳақида гапирди

Зилзила ҳудудидаги жами 1 миллион 684 минг фуқаронинг уй-жойга бўлган эҳтиёжи қондирилди. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳозирда ўрнатилишда давом этаётган аҳоли яшаши учун контейнерлар сони биринчи босқичда 100 мингтага, керак бўлганда эса 200 мингтага етказилади.

«Ўртача шикастланган 24 мингдан ортиқ бинодаги 133 мингдан ортиқ хонадон вакилларини вақтинчалик бошпана марказлари ёки хавфсиз жойларга ўтказишни таъминладик», деди Эрдўғон.

Атроф-муҳит ва шаҳарсозлик вазирлигининг 7 328 нафар ходими зарарни аниқлаш ишларини якунлаш арафасида.

«Биз барча турар-жой майдонларини янги шаҳар режаси доирасида ернинг сифати ва ёриқ чизиғигача бўлган масофани ҳисобга олган ҳолда ўз меъморчилиги, тарихий ва маданий тузилишига мувофиқ лойиҳалаштирамиз.

Биз тикланиш жараёнини тузилмаларимизнинг илмийлиги, тезлиги ва мустаҳкамлиги тамойиллари асосида олиб борамиз.

Зарарни аниқлаш, вайроналарни тозалаш ва жойлашувни аниқлаш жараёнлари тугаллангандан сўнг, ҳар бир вилоятда бу уйлар сони ортади», қайд этди Туркия раҳбари.

Таъкидланишича, 373 156 нафар фуқаро зилзила ҳудудидан бошқа шаҳарларга эвакуация қилинди.

«Биз барча шаҳарларимиздаги уйлар, иш жойлари, саноати, қишлоқ хўжалигини заррача регрессияга олиб келмасдан тиклаймиз.

Биз ҳеч қачон фуқароларимизни оғир кунларида ва ҳаётларини янгидан тиклашдаги уринишларида ёлғиз қолдирмаймиз», деди Эрдўғон.

Эслатиб ўтамиз, Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 41 мингдан ошган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг