Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдўғон сайловнинг иккинчи босқичида ким ютишини айтди

Эрдўғон сайловнинг иккинчи босқичида ким ютишини айтди

Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 28 май куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларининг иккинчи босқичида ғалаба қозонишига ишонч билдирди.

Бу ҳақда у ўзининг Твиттер саҳифасида маълум қилди.

«28 май куни 14 майга нисбатан кўпроқ фоиз овоз оламиз ва ғалаба қозонамиз. Умид қиламанки, бу тарихий натижа бўлади», — деб ёзади у.

Эслатиб ўтамиз, якуний натижаларга кўра, Ражаб Тоййиб Эрдўғон 49,51 фоиз овоз олди. 

Мухолифатчи Камол Қиличдорўғли эса 44,88 фоиз овоз тўплади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг