Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдўғон Путиннинг Херсон вилояти бўйича қарорини олқишлади

Эрдўғон Путиннинг Херсон вилояти бўйича қарорини олқишлади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия етакчиси Владимир Путиннинг қўшинларни Днепр орқали Херсон вилоятидан олиб чиқиш қарорини олқишлади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

«Россиянинг бу қарори ижобий қарор. Агар Путин G20 саммитида иштирок этса, у ерда Украинадаги вазиятни муҳокама қиламиз, бўлмаса, телефон орқали алоқаларни давом эттирамиз», — деди Туркия президенти.

Маълумот учун, Россия президенти Владимир Путин 15-16 ноябрь кунлари Индонезиянинг Бали оролида бўлиб ўтадиган G20 саммитига бормайди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украинадаги қўшинлар қўшма гуруҳи қўмондони Сергей Суровикиннинг ҳисоботидан сўнг, урушнинг биринчи кунларида босиб олинган Херсондан рус қўшинларини олиб чиқишни бошлаш ҳақида буйруқ берган эли.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг