Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Эрдўғонга Нобел бериш керак»...

«Эрдўғонга Нобел бериш керак»...

Фото: «Газета.ру»

Турк сиёсатчилари мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни Нобел тинчлик мукофотига номзодлар рўйхатига қўшишмоқчи.

Эрдўғон Россия ва Украинани яраштириш учун ўз вақтида АҚШ президенти Барак Обама Исроил-Фаластин низосини ҳал қилишга қўшгандан-да катта ҳисса қўшди, деб ҳисоблайди Туркиядаги етакчи Адолат ва тараққиёт партияси.

Барак Обама 2009 йили Нобел тинчлик мукофоти билан тақдирланган.

Партиянинг ташаббусини Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли қўллаб-қувватлади. «Ҳурриет» газетасига интервьюсида айтишича, Обама «аслида ҳеч нарса қилмаган».

«Бироқ бизнинг президент Нобел олишга арзигулик кўп ишлар қилиб қўйди», — деди вазир.

Эрдўғоннинг ўзи эса мукофотни беришса, олмайман, деб олдин кўп айтган экан...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг