Эрдўғон Байден билан учрашувини кейинга қолдирди – ОАВ
Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШга 9 майга режалаштирилган ташрифини бекор қилди, деб ёзмоқда Reuters нашри турк расмийсига таяниб.
Туркиянинг Hurriyet газетаси бир неча кун аввал Исроил томони Туркия президентининг Қўшма Штатларга ташрифини Эрдўғоннинг ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания билан учрашувидан кейин бекор қилишга урингани ҳақида ёзган эди.
Туркиянинг Т24 газетасига кўра эса Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг май ойида АҚШга режалаштирилган ташрифининг бекор қилинишига Туркиянинг Ироқ шимолидаги ҳарбий амалиёти бўйича келишмовчиликлар ва Вашингтон томонидан Анқарага иқтисодий имтиёзлар бериш ҳақидаги умидларининг амалга ошмагани сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter