Эр-хотин бир йилда 20 нафар фарзандни дунёга келтиришди
Эр-хотин бир йил ичида суррогат оналар ёрдамида 20 нафар фарзандни дунёга келтиришди, ёзмоқда «Mirror» газетаси. Болаларга қараш учун ёлланган 16 нафар энаганинг ўзига йилига 67,7 минг фунт стерлинг сарфлашмоқда.
Россиялик 23 ёшли Кристина Ўзтурк 57 ёшли бўлғуси эри — миллионер Галип Ўзтурк билан Грузияга саёҳати давомида танишган. Хабарда айтилишича, турк тадбиркори ўз ватанида бир умрга қамоққа ҳукм қилинганидан сўнг бу ерга қочиб келган экан...
Улар турмуш қуришди, кейин катта оила ҳақидаги қарашлари мос келди... Катта пул сарфлаб, суррогат оналар ёрдамида 20 нафар болани дунёга келтиришди. Айтилишича, гўдакларнинг энг каттаси — 14 ойлик, энг кичиги — 4 ойлик.
Аммо эр-хотиннинг олдинги турмушидан ҳам фарзандлари бор экан. Кристинанинг олти яшар қизи бор, Галипнинг Туркияда қолиб кетган оиласида эса нақ тўққиз нафар фарзанди бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter