Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг кўп пул ишлаб топган актёрлар эълон қилинди

Энг кўп пул ишлаб топган актёрлар эълон қилинди

Фото: «Cheatsheet.com»

«Forbes» журнали йилнинг энг кўп пул ишлаб топган актёрлари рўйхатини чоп этди.

Рейтингда Дуэйн Жонсон етакчилик қилмоқда. У «Netflix»нинг шарофати билан мўмайгина пул ишлаб олди — стриминг сервиси ноябрда премьераси ўтказилиши режалаштирилаётган «Қизил хабар» фильми учун унга 23,5 миллион доллар тўлади. «Under Armour» бренди билан ҳамкорликда чиқарадиган спорт кийимлари коллекцияси актёрнинг яна бир даромад манбаига айланди.

Иккинчи поғонани Райан Рейнольдс забт этди. У «Қизил хабар» ва «Олти арвоҳ» лойиҳалари учун 20 миллион долларни қўлга киритди.

Учинчи ўрин Марк Уолбергга насиб этди. Унинг иштирокидаги энг муваффақиятли лойиҳалардан бири —  «Спенсернинг адолати» жангари фильми, шунингдек, «МакМиллионлар» ва «Уол-стрит» ҳужжатли сериаллари бўлди.

Энг кўп пул ишлаб топган актёрлар ўнталигига, шунингдек, Бен Аффлек, Вин Дизель, Акшай Кумар, Лин-Мануэль Миранда, Уилл Смит, Адам Сэндлер ва Жеки Чан ҳам киришга муваффақ бўлишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг