Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эмомали Раҳмон Тожикистоннинг чегара ҳудудлари аҳолисини огоҳлантирди

Эмомали Раҳмон Тожикистоннинг чегара ҳудудлари аҳолисини огоҳлантирди

Фото: toptj.com

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Хатлон вилояти Фархор тумани аҳолисини огоҳликка чақирди. Бу ҳақда «Ховар» АА хабар берди.

Мамлакат президенти Фархор тумани Афғонистон ҳудуди билан чегарадошлигини эслатган.

«Тахминларга кўра, Афғонистондаги вазият мураккаблигича қолаверади», деган у.

Таъкидланишича, республика ҳукумати аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва давлат чегарасини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўрмоқда.

Тожикистон ҳукуматининг Афғонистондаги янги ҳукуматга нисбатан кескин позицияси икки давлат ўртасидаги зиддиятнинг кучайишига олиб келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг