Элон Маск Таиландга ўз қутқарувчиларини юборди
Элон Маск Таиланддаги Кхао Луанг ғорида сув қамалида қолган болаларни қутқаришга кўмаклашиш учун ўз муҳандисларини юборди, деб хабар бермоқда «Newsru.com». Болаларнинг олдигача таиландлик дайверлар (сувга шўнғувчилар) етиб боришган, бироқ болаларнинг ҳолати ва сувга шўнғиш бўйича кўникмалари етишмаслиги боис уларни зудлик билан эвакуация қилиш имкони бўлмаяпти.
Маск юборган муҳандислар эса болаларни сув билан тўлган ғордан нейлон трубалар орқали олиб чиқишга уриниб кўришади.
Маскнинг ғоясига кўра, сувга тўлган ғор бўйлаб диаметри бир метрлик нейлон труба ўтказилади ва унинг ичига ҳаво тўлдирилади. Яъни сув остида ҳосил қилинган ҳавога тўлдирилган туннел орқали эвакуация амалга оширилади.
Таиланднинг Чианграй вилоятида жойлашган Кхао Луанг ғорига кириб кетган 12 нафар ўсмир футболчи сув қамалида қолгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Орадан салкам икки ҳафта ўтди, болаларни ҳозирча у ердан олиб чиқишнинг иложи бўлмаяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter