Эквадор Ассанжнинг шеригини озодликка чиқарди
Эквадор суди «WikiLeaks» асосчиси Жулиан Ассанжнинг сафдоши — швециялик дастурчи Ола Бинини озодликка чиқарди. Бу ҳақда «Regnum» сайти «El Comercio» нашрига асосланиб хабар берди.
Бинига қаерда эканини билдириб туриш учун ҳар ҳафта судга келиб-кетиш мажбурияти юкланган.
Ола Бини Жулиан Ассанж Эквадорнинг Лондондаги элчихонаси биносини тарк этган куни, 11 апрелда ҳибсга олинган эди. Бу пайтда у Эквадор пойтахти Кито аэропортидан Японияга учиб кетишга чоғланган эди.
Эквадор ҳукумати Бинининг аллақандай «россиялик хакерлар» билан тили бир деган гумонда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter