Экологияга энг кўп қайғураётган шаҳарлар эълон қилинди (топ-40)
Глобал йўналишлар қатъийлиги индекси (The Global Destination Sustainability Index) углеродсиз келажакка қатъий интилаётган дунё шаҳарлари рейтингини эълон қилди.
Рейтингни тузишда чиқиндиларни қайта ишлаш, ҳавонинг тозалиги, велосипедлар учун йўлаклар сони, жамоат траспортининг экология талабларига жавоб бериши ва ҳатто экологик тоза сифатида сертификатланган меҳмонхона хоналари улуши каби жиҳатларгача ҳисобга олинди.
2016 йилдан 2021 йилгача мунтазам дунёнинг энг экологик тоза шаҳри дея эътироф этиб келинган Гётеборг (Швеция) яна рейтинг етакчисига айланди. Шаҳарда электр транспорт эгалари учун энг яхши шароитлар яратилмоқда, Гётеборгдаги жамоат транспорти деярли тўлиқ қайта тикланувчи энергия билан таъминланган. Қолаверса, бу шаҳар бир марталик идиш ва пластикдан фойдаланишга қарши қаттиқ курашмоқда.
Умуман олганда, барқарор ривожланиш рейтингида скандинав шаҳарлари етакчилик қилаётгани таҳлилчилар эътиборини тортди.
Дунёнинг экологияси энг яхши шаҳарлари (топ-10):
- Гётеборг, Швеция
- Осло, Норвегия
- Копенгаген, Дания
- Хелсинки, Финляндия
- Берген, Норвегия
- Орхус, Дания
- Олборг, Дания
- Глазго, Буюк Британия
- Бордо, Франция
- Стокголм, Швеция
Экологияси яхши шаҳарлар рейтингига (топ-40) Ғарбий Европадан — 17, Шимолий Америкадан — 1 (Монреал, Канада), Осиё-Тинч океани минтақасидан — 7 (Сингапур, Гоян (Жанубий Корея), Сонгхла ва Бангкок (Таиланд), Мелбурн, Сидней ва Брисбен (Австралия) шаҳар кирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter