Европанинг энг ифлосланган шаҳри қайси?
«Pollution Index 2018 Mid Year» рейтинги маълумотларига кўра, Македониянинг Тетово шаҳри 97,57 индекси билан Европанинг энг ифлосланган шаҳри деб топилди.
Тетоводан сўнг рўйхатдан Италиянинг Неапол шаҳри (84,61), Македония пойтахти Скопье (82,17) шаҳарлари жой олди.
Шунингдек, энг ифлосланган шаҳарлар 10талигидан Албаниянинг Тирана, Италиянинг Турин, Руминиянинг Бухарест, Босния ва Герцоговинянинг Сараево, Польшанинг Краков, Болгариянинг Пловдив ва Украинанинг Киев шаҳарлари ўрин олди.
Таҳлилларга кўра, Финляндиянинг Ҳелсинки, Исландиянинг Рейкявик ва Швейцариянинг Цюрих шаҳарлари ҳавоси нисбатан тоза бўлган шаҳарлар деб топилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter