Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аёллар яшаши ва ишлаши учун ер юзидаги энг хавфсиз шаҳар қайси?

Аёллар яшаши ва ишлаши учун ер юзидаги энг хавфсиз шаҳар қайси?

Фото: «Zen.yandex.ru»

Торонто (Канада) аёллар яшаши ва ишлаши учун энг яхши ва хавфсиз шаҳар деб топилди. Бу ҳақда 26 октябрь куни Bloomberg агентлиги хабар берди.

Aгентлик эксперт ва журналистлари аёлларнинг фаровон яшаши учун қулай бўлган йирик аҳоли пунктлари рейтингини тузиб чиқди.

Бошқа ҳудудлардан келган ишчи аёллар учун энг жозибадор ҳисобланган 15 та мегаполис ўрганилди.

Мутахассислар қуйидаги мезонларни ҳисобга олдилар: хавфсизлик даражаси, мобиллик, тенглик, аёллар даромадлари, шунингдек, ҳомиладорлик ва туғуруқ таътилидаги аёлларга имтиёз ва нафақаларни ажратиш ҳажми ва шартлари ва ҳоказо. Бундан ташқари, тадқиқот доирасида ўрганилаётган ҳар бир шаҳардан 200 га яқин ишчи аёллар сўровномада иштирок этган.

Кучли ўнталикдан Канаданинг Торонтосидан ташқари Сидней, Сингапур, Париж, Лондон, Берлин, Токио, Гонконг, Нью-Йорк ва Aмстердам жой олган. Рейтингда охирги ўринни Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳри эгаллади.

Сўровномада, шунингдек, йирик шаҳарлардаги кўплаб қизлар нотаниш кимсалар томонидан номақбул хатти-ҳаракат аломатларига дуч келишгани аниқланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг