Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бу худди Тошкентда рус ошхонасини «Чўчқа» деб аташ билан баробар». Екатеринбургдаги «Эшак» ресторани норозиликка сабаб бўлди

«Бу худди Тошкентда рус ошхонасини «Чўчқа» деб аташ билан баробар». Екатеринбургдаги «Эшак» ресторани норозиликка сабаб бўлди

Фото: KP.ru

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида «Эшак» деб номланган ва шарқ ошхонаси асосида ишлайдиган ресторан очилиш арафасида. Машҳур қизиқчи Сергей Светлаковга тегишли ушбу рестораннинг номи ўзбек диаспорасининг норозилигига сабаб бўлди.

«Ресторан рекламасини кўрганда шок ҳолатига тушдим. Бу худди Тошкентда рус ошхонасини очиш ва уни «Чўчқа» деб номлаш билан баробар. Менга ҳатто бошқа миллат вакиллари қўнғироқ қилиб, камситилиш борлигини айтмоқда», — дейди «Урал-Ўзбекистон дўстлик жамияти» вакили Обид Туратов.

Унинг фикрига кўра, ресторан рекламасида Светлаков ўзбекча чопонда тасвирланган. Унинг қўлида палов солинган идиш кўринади ва тумшуғини суқиб турган эшак бор. Туратовнинг фикрига кўра ушбу ҳолат тўлиғича ҳақоратдан иборат.

Ўз навбатида Светлаков бу айбловларни инкор этди. Унинг фикрига кўра, Москвада ҳам худди шундай ном билан ресторан фаолият юритмоқда ва бу ҳолат ҳеч кимнинг эътирозига сабаб бўлмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг