Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Душанбедаги блэкаутга «Нурек» ГЭСдаги авария сабаб бўлган

Душанбедаги блэкаутга «Нурек» ГЭСдаги авария сабаб бўлган

Тожикистон пойтахти ва ва бир қатор туманларда электр энергияси таъминотининг узилшига «Нурек» ГЭСидаги авария сабаб бўлган.

Бу ҳақда «Спутник Тожикистон» нашри мамлакат энергетика тизими расмийсига таяниб маълум қилмоқда.

«Об-ҳавонинг ёмонлашгани туфайли подстанциялар юкламани кўтара олмади. Уч кун давомида кучли қор ёғмоқда. Аҳолининг электр энергия истеъмоли ошиб кетди», – деган расмий.

Вазирлик расмийси,шунингдек, ҳозирда муаммо ҳал қилингани ва электр таъминотини тиклаш бошланганини маълум қилган.

Ўз навбатида, айрим ҳудудлар, жумладан, Ҳисор шаҳри маъмурияти электр энергияси таъминоти бўйича чекловларни жорий этмоқда.

Унга кўра, электр энергиясини узатиш 10 та шаҳар подстанцияси билан чекланади. Ҳар куни маҳаллий вақт билан соат 08:00 дан 18:00 гача ва 21:30 дан 05:30 гача электр таъминоти бўлмайди.

Душанбеда эса уяли алоқа операторлари электр таъминотидаги узилишлар туфайли алоқа ёмонлашишидан огоҳлантирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг