Дунёнинг ҳавоси энг ифлосланган шаҳри аниқланди
Қирғизистон пойтахти Бишкек ҳавоси энг кучли ифлосланган шаҳарлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бу маълумот World Air Quality веб-сайтида келтирилган.
Бишкек ҳавосидаги PM2.5 майда зарралари концентрацияси 8 ноябр ҳолатига кўра бир куб метр учун 294 микрограммни ташкил этди, бу халқаро меъёрдан ўн баравар юқори.
Кейинги ўринни Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри эгаллади. Деҳли ҳавосидаги майда заррачалар концентрацияси кубометр учун 261 микрограммни ташкил этган. Учинчи ўринда Покистоннинг Лаҳор шаҳри турибди.
Кейинги ўринларда Ҳиндистоннинг Калкутта ва Мумбай шаҳарлари жойлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter