Парижда бир йил яшаш 183 дона сигарета чекиш билан баробар
Франция пойтахти Париж шаҳрида 1 йил яшаш 183 дона сигарета чекин билан баробар экан. Бу ҳақда «Sabah.com.tr» хабар бермоқда.
«Le Parisien» газетасида чоп этилган мақолада ёзилишича, шаҳарда 1 м3ҳаво таркибида 22 микрограмм заҳарли зарралар бор экан.
Икки дона сигарета чекишнинг зарари 4 кун Парижда яшаш билан тенг экан. Буни 365 кунга ҳисобласак, Парижда 1 йил яшаш 183 дона сигарета тутатишдек гап.
Парижда ҳаво жуда ифлослангани боис бадантарбия билан шуғулланиш ҳам фойда бермас, аксинча зарар келтирар экан.
Ўтган йили Париж метросидаги ифлос ҳаво очиқ ҳаводагидан 10 баробар кўп эканлиги ҳам аниқланган эди.
Париж шаҳар мэри Анн Идальгоикки йил аввал Мексикада ўтказилган «С40» шаҳар мэрлари йиғилишида 2025 йилгача йирик шаҳарларда дизель ёқилғиси билан ҳаракатланувчи транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш таклифини илгари сурган эди.
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълумотларига кўра, дунё миқёсида ракка сабаб бўлувчи энг биринчи омил бу ифлос ҳаво экан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter