Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг яхши банкноталари аниқланади. Қозоғистон тенгеси ва Озарбайжон манати финалда! (фото)

Дунёнинг энг яхши банкноталари аниқланади. Қозоғистон тенгеси ва Озарбайжон манати финалда! (фото)

Коллаж

«Халқаро банкноталар ҳамжамияти» (IACA, АҚШ) «2022 йилнинг энг мукаммал пул белгиси» танлови ғолибларини тез орада аниқлайди.

Танловга Европа, Буюк Британия, Австралия, Мексика, Индонезия, Озарбайжон, Қозоғистон, Сингапур, Филиппин ва бошқа мамлакатларнинг марказий банклари ўз лойиҳаларини тақдим этди.

39 та лойиҳа орасидан финалчилар ажратиб олинди, IACA ҳакамлари уларга овоз беришади, ғолиблар 2022 йилнинг 22 февраль куни эълон қилинади.

Финалчилар:

Энг яхши янги банкнота ёки серия

  • 2000, 5000 ва 20 000 колон, B серияли банкноталар — Коста-Рика марказий банки ва CCL Secure
  • 50 манат, банкнота — Озарбайжон марказий банки ва G+D/Louisenthal
  • 1000 песо, G серияли банкноталар — Мексика банки
  • банкноталар 5-серияси — Қатар марказий банки ва De la Rue

Энг яхши янги эсдалик банкнотаси ёки чекланган ададдаги банкнота

  • 30 намибия доллари, банкнота — Намибия банки ва CCL Secure
  • 20 песо, G серияли эсдалик банкнотаси, миллий мустақилликнинг 200 йиллигига бағишланган — Мексика банки ва CCL Secure
  • 20 кетсал, эсдалик банкнотаси — Гватемала банки ва G+D/Louisenthal
  • 75 000 рупий, мустақилликнинг 75 йиллигига бағишланган — Индонезия банки
  • 20 доллар, 200 йиллик юбилей банкнотаси — Сингапул пул-кредит бошқармаси

Энг яхши янги танга ёки серия

  • 20 песо, янги авлод валюта тангаси — Филиппин марказий банки
  • 20 песо, эсдалик тангаси — Мексика банки
  • 200 тенге, танга — Қозоғистон миллий банки
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг