Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг қиммат брендлари эълон қилинди

Дунёнинг энг қиммат брендлари эълон қилинди

Фото: «Independent Newspapers»

«Brand Finance» агентлиги дунёнинг энг қиммат брендлари рўйхатини янгилади. Эътиборли жиҳати, Хитойнинг «Huawei» компанияси ўз тарихида илк марта кучли ўнликка кирди — 65,084 млрд. доллар.

Аммо бу рўйхатда Хитойнинг «Ping An» ва «ICBC» компаниялари «Huawei»ни ортда қолдирмоқда.

Дунёнинг энг қиммат бренди сифатида «Amazon» савдо майдони топилди, нархи — 220,791 миллиард доллар. Унинг таъқибчилари «Google» (159,722 млрд. доллар) ва «Apple» (140,524 млрд. доллар). «Microsoft» (117,072 млрд. доллар) ва «Samsung» (94,494 млрд. доллар) тўртинчи ва бешинчи поғоналарда.

Дунёнинг энг қиммат брендлари рейтингига АҚШнинг 205 компанияси (умумий қиймати — 320,4 млрд. доллар) кирди. Иккинчи ўринда Хитой — 70 та компания (умумий қиймати 133,4 млрд. доллар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг