Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг бой тиланчиси ўлик ҳолда топилди

Дунёнинг энг бой тиланчиси ўлик ҳолда топилди

Фото: Mynet

Ливан пойтахти Байрут шаҳрида кўп йиллардан бери тиланчилиги билан танилган ва кеча ўлик ҳолда топилган аёлнинг банкдаги ҳисоб рақамида 5,5 миллион доллари бор экан. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Тахминан 15 йилдан бери Байрут шаҳрининг ал-Баста ал-Фуқа мавзесида эски автомобиль ичида яшаб келаётган 54 ёшли ногирон Фотима Муҳаммад Усмон кеча «уйи»да ўлик ҳолда топилди.

Полиция ходимларининг суриштируви натижасида унинг «уйи»да 5,7 миллион лира (4 минг АҚШ доллари), шу билан бирга, банкдаги ҳисоб рақамида 5,5 миллион доллари борлиги маълум бўлди.

«Дунёдаги энг бой тиланчи» номини олган Фотима 1982 йилдан бери битта жойда яшаган. Унга ҳар доим ёрдам қўлини чўзган маҳалладоши Набил Астанинг ҳам бунчалик пули йўқ экан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг