Дунёнинг энг бой одами бир кунда 11 миллиард доллар йўқотди
![Дунёнинг энг бой одами бир кунда 11 миллиард доллар йўқотди](https://static.xabaruz.com/crop/2/8/720_460_95_2841294682.jpg)
Дунёнинг энг бадавлат одами Бернард Арно LVMH акцияларининг пасайиши туфайли бир кунда 11,2 миллиард доллар йўқотди.
Bloomberg маълумотларига кўра, 23 май куни Парижнинг Euronext биржасидаги савдолар чоғида LVMH акциялари 5 фоизга арзонлаган.
LVMH акциялари нархи пасайиши билан дунёнинг энг бой одами Бернард Арнонинг бойлиги ҳам камайди, аммо у рейтингда биринчи ўринни сақлаб қолди. Унинг айни вақтдаги бойлиги 191,6 миллиард долларга тенг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter